сергап
билан улашинг
1. Кўп гапирадиган, эзма.
-
Сергап чол.
-
Корфармо Аҳмад Чалабий қирқ ёшларга борган, йўғон, қаншари паст, кўзлари ўйнаб турадиган сергап одам. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Қизиқ, шундай камгап одам билан сергап, эзма Сабоҳат хола қандай қилиб қирқ йилдан ортиқ бирга турмуш қилишган? Ю. Шомансур, Қора марварид
2. салб. Қуруқ гап, сафсата сотишни яхши кўрадиган, гап чайнайдиган; доим жавраб юрадиган, вайсақи.
-
Бизда ҳам сергап, қуруқ маслаҳат берадиганлар жуда кўп, лекин амалда ҳеч фойда йўқ. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
СЕРГАП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SERGAP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сергап сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing