сергак
билан улашинг
1. Тез, дарҳол сезадиган; сезгир, зийрак.
-
Сергак соқчи. Сергак бўлмоқ. Сергак тортмоқ.
-
Кийикдек сергаг-у ҳуш-ёр чавандоз Қадам қўйганда тоғлар қилган овоз. Ҳабибий
-
Малоҳат ҳам сергак ўтирар, икки қулоғи мунозарада эди. С. Нуров, Нарвон
2. Тез фаҳмлайдиган; зеҳни ўткир; фаросатли.
-
Сергак ўқувчи.
-
Кўнгил қўйган йигитинг сергак бўла қолса, дилингдагини тушуниб, гапингга монанд жавоб қилса Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
3. Уйғоқ; ухлаган эмас.
-
Маҳкам ёнига ағдарилиб ётди ва кўзини юмди. Лекин бутун вужуди сергак эди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
— Дарҳол дарвозалар яқинидаги маҳаллаларга хабар қил, ухламасинлар, сергак бўлиб турсинлар! — деди Темиртош. Ёшлик
СЕРГАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SERGAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сергак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар