шаън
билан улашинг
1. Инсонга, шахсга тегишли бўлган қадр-эътибор.
-
Албатта, у ўз устидаги гап билан қорига таъна қилиши шаънига ҳеч ярашмайдиган бир ҳодиса бўлар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
— Бекор гап, — деди Ўзбек ойим, — ҳали қудаларимизни муддаодагидек сийлай олганимиз йўқ, шу ҳолда жўнатсак, бизнинг шаънимизга яхши эмас. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
ўз ҳузурида улуғ истеъдод эгаси бўлган бир ҳаким ўтирганини пайқади ва унинг шаънига муносиб муомала қилиб, ҳол-аҳвол сўради. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
2. Шараф, шуҳрат; обрў.
-
Сиз нашъу намо қилган жойда мени ҳалокат кутадир! жумласи ва бу хитобдан кўз юмиш йигитлик шаънига ярашадурган кўринмас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Сиз баталонимизнинг шаъни, — деди комбат ҳаяжон билан, — полкимизнинг обрўси. Ш. Тошматов, Эрк қуши
ШАЪН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAʼN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шаън сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар