шайтон
билан улашинг
1. дин. Одамларни дин йўлидан оздирувчи, уларни гуноҳга, жиноятга, разолатга бошловчи ёвуз руҳ ёки ёвуз руҳларнинг бошлиғи; иблис.
-
Эй улуғ шоҳ, бу йўлдан қайт, шайтон васвасасига учма, кейин пушаймон бўлиб юрма Олтин бешик
-
Бойни ҳам шайтон йўлдан урган. К. Яшин, Ҳамза
-
Ибодат қилмаслик умуман гуноҳ эмас, лекин ибодат қилмаган киши, шайтоннинг гапига кириб қилмагани учун, гуноҳ ҳисобланади. А. Қаҳҳор, Қабрдан товуш
-
— Оббо, қизиталоқ. Шайтоннинг домласи экан-а! Закунчиларнинг кўпи шунақа бўлади, — деди Тантибойвачча папиросини тортиб. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Айёр, қув одам; алдамчи.
-
Анави магазинчи бор-ку. Ўлгудек шайтон Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
3. кўчма Шўх, ўйноқи.
-
Қиз бола шайтон бўлади-да, тавба, бўй-басти чўзилиб, ростдан ҳам, суқсурдек қиз бўлибди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
— Ҳа, шайтон қиз, — деди Ўринбой, — шу ерда ҳам қўймайсан-а? Ой-дин, Келин ўғил туғибди.
-
Бизнинг Авазга ўхшаган битта шайтонроғи Йигирма олтинчиси отилмасин! деб қийқиради. С. Сиёев, Ёруғлик
шайтон сўзи қатнашган жумлалар:
Ноумид — шайтон
-
Дийдор кўришамиз, ноумид — шайтон! И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
— Қўйинг, ноумид — шайтон, — Ойшабону эрига таскин берган бўлди. Ҳ. Ғулом, Машъал
Шайтон арава
-
Йиртиқ-ямоқ кийим билан ўсган ўғиллари шайтон аравада ўтиб, атроф маҳалла болаларининг кўзларини ўйнатди. Ойбек, Танланган асарлар
Шайтон йиғиси
-
Озгина шайтон йиғиси қилмагунингча, иш ўнгланмайди. А. Қодирий, Улоқда
-
У буни узатиладиган қизларнинг шайтон йиғиси деб тушунди. Ойбек, Танланган асарлар
Шайтонга ҳай бермоқ
-
[Ҳайитжон:] Айбмас, хўп андиша қилгин, шайтонга ҳай бергин, бу кунлар ҳам ўтар. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Бир тўполон чиқазиб, обрўсини уч пул қилай дедим-у, яна шайтонга ҳай бердим. Муштум
Шайтони зўр (ёки кучли)
-
Яна ким билсин, бу қизларни! Уларнинг шайтони зўр бўлади, дейишади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Шайтони қўзимоқ
-
[Холида:| Қўл чўзса етгудай жойда бекиниб ётган акаси билан Мунавварни кўрмади. Мунавварнинг шайтони қўзиб: — Этагидан торт!, — деди Йўлдошга. С. Анорбоев, Меҳр
ШАЙТОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAYTON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шайтон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар