шопир
билан улашинг
1. Идишдаги суюқ овқат ёки ичимликни чўмич билан олиб, яна қайта қуймоқ (шу ҳаракатни такрорламоқ).
-
Айронни шопирмоқ.
-
Муқимий Тўра Соҳибхондан кечаги мақомни ёлғиз ўқиб беришни илтимос қилди, шўрвани шопириб туришни ўз гарданига олди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
-
— Икки овул орасига ўт ёқиб исинолмайсан, тоға, — деди Эримбет хотиржамлик билан қимиз шопириб. А. Мухтор, Қорақалпоқ қисқаси
2. Янчилган ғаллани тепадан тўкиб, шамолга тутиб, қипиқ ёки чўп-хаслардан тозаламоқ; совурмоқ, шунингдек, пахта, шулха, сомон каби нарсаларни курак, паншаха билан ирғитиб шамоллатмоқ.
-
Буғдойни шопирмоқ. Шолини шопирмоқ.
-
Кўз илғамас дала оппоқ пахтазор, Ишлаб ҳоригандай сирғилар офтоб. Пахта булутини шопириб бир чол, Қуритади уни, олтинни, шу тоб. Зулфия
3. Учирмоқ, тўзитмоқ.
-
Дашнобод боғида барглар сарғайиб бўлган, куз шамоллари уларни шопириб кетган. С. Аҳмад, Ўйлар
-
Атрофи бир зум жимигандай бўлади-ю, дам ўт-май аччиқ изғирин шовуллаб, димиқ айвонга ёпирилади-да, ўчоқ олдидаги хас-хашакни ҳовли саҳнига шопириб ўйнайди. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
ШОПИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOPIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шопир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар