шошқин
билан улашинг
1. Шошиб, тез ҳаракат қиладиган; бирор томонга ошиқаётган; шошаётган.
-
Шўх қизлардай қанча шошқин бўл-санг-да, Кирибдурсан меҳнат аҳлин қўлига. Ғайратий
-
Тез оқар шошқин дарёнинг соҳил бўйларидаги дарахтларнинг сарв қомати аста-секин кўрина бошлади, тонг эндигина ёришаётган эди. А. Раҳмат, Эллик бир баҳодир
2. айнан Шошилинч 1.
-
Эшикдаги шарпани уйдагилар сезди шекилли, девор орқасидан шошқин ҳаракатлар, оёқ товушлари, гап-сўзлар эшитилди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
ШОШҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOSHQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шошқин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар