шох
билан улашинг
1. Ўсимлик, дарахт ёки бута танасидан ён-берига ўсиб чиққан ўсимта.
-
Дарахтнинг шохини кесмоқ.
-
Келди ёз чоғи, Мевалар пиш-ди. Олмалар шохи Эгилиб тушди. И. Муслим.
-
Ҳа, Қодировга ишларинг тушмабди, сизлар дарахтнинг шохида бўлсаларинг, мен баргида юраман. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
2. Синиб тушган, кесилган новда, бутоқ ёки шох-шабба.
-
Шохларни ёқмоқ.
-
Рахналарига янтоқ ва шох босилган паст девор-ли ҳовлиларнинг бузилган уйлари ташқаридан кўриниб турар эди. С. Айний, Қуллар
шох сўзи қатнашган жумлалар:
Шох отмоқ
-
Капитан бекатга келиб, наъматак олдида тўхтади. У катта сададек шох отган. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
Баъзи ҳайвонларнинг бошидан ўсиб чиқадиган суяксимон қаттиқ ўсимта; мугуз.
-
[Ҳўкиз] Найзадек ўткир шохларини унга тўғрилаб хуруж қилиб кела бошлади. К. Яшин, Ҳамза
шох сўзи қатнашган жумлалар:
Унинг шохи борми?
Шох ташламоқ
-
Варрак шох ташлади.
-
Тожихон бирдан шох ташлаб, қаҳқаҳа урди. Мирмуҳсин, Югурдак
-
Ўйинчилар ноз ва эҳтирос билан мақомга шох ташлаб, кўзларини сузиб ўйнардилар. Ойбек, Навоий
-
Убайдуллахўжа аълам кимдан кўпроқ пора олиш ниятида дам у, дам бу томонга шох ташлаб, уларни [бойларни ] икки ой овора қилди. П. Турсун, Ўқитувчи
Шохи синмоқ (ёки қайрилмоқ)
-
[Муаттар:] Бир ялангоёқ Пўлатнинг шохини қайиролмаган йигит осмондаги юлдузга қўл чўзса қизиқ бўлар экан. Н. Сафаров, Шарқ тонги
-
Қўявер биздан олдин ўзининг акасидан шохи синадиган бў-либ турибди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
Шохинг чиқадими?
-
Билдики, хотини билан ади-бади айтиша бергани билан шохи чиқмайди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ШОХ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHOX сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шох сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар