шубҳа
билан улашинг
Ишончсиз қараш; ишончсизлик, гумон.
-
Кимдан шубҳанг бор?
-
Шубҳага солмоқ. Шубҳага тушмоқ. Шубҳада қолмоқ. Шубҳа туғдирмоқ. Шубҳа билан қарамоқ.
-
Хаёлингдан шубҳани қувла, Юрагингда сақлама тугун. Уйғун
-
Хотинда ҳаяжон ва энтикиш ҳолатлари бор эди. Шунинг учун қўрбошининг бояги шубҳаси яна кучайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Унинг кўким-тир юзидаги изтироб таажжуб билан, таажжуб шубҳа билан алмашди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
-
Кўнглини шубҳалар, совуқ ваҳималар қоплаб, ўзини беҳол сезди. Ҳ. Ғулом, Машъал
шубҳа сўзи қатнашган жумлалар:
Шубҳа йўқ
-
Шубҳа йўқ-ким, ёв қадами топажак барҳам. Ғайратий
Шубҳа қилмоқ
-
Бу гаплар амирзода қулоғига етиб борганига асло шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Безовтадир элимиз — Юртимизга кирган ёв, Шубҳа қиламиз дарҳол, Бемаҳал юрса биров. Ҳ. Олимжон
ШУБҲА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHUBHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шубҳа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар