шу
билан улашинг
1. Сўзловчига яқин, унинг кўз ўнгидаги нарсани ёки кимсани кўрса-тиш учун хизмат қилади.
-
Шу нарса. Менга шу китоб керак. Ташаббусни шу бригада бошлаб берди. Мана шу жойдан кесинг. Менга шу ер маъқул. Ҳикоянинг шу ерига келганда. гап бўлинди. Сиз шу ерда қолинг. Канал шу ердан бошланган. Сиз шу ерликмисиз?
2. “Пайт“, “вақт“, “он“, дам каби сўзлар билан келганда, сўз бораётган нарса, воқеа, ҳодиса ва шу кабиларнинг бошқаси билан айни вақтда, бир вақтда содир бўлганлигини ифодалайди.
-
Шу чоғгача. Шу пайтгача. Шу вақтгача. Шу дамгача. Шу маҳалгача. Режани шу ой бўлмасаям, янаги ойда бажарамиз. Шу пайтда от кишнаб юборди. Шу вақтда хўроз қичқирди. Шу онда бир киши кириб келди.
-
Нақ шу паллада дарвозадан катта қора сигир шаталоқ отиб, орқасида бир кишини суриб кирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шу онда ичкаридан ўз хотинининг товуши эшитилди. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин
-
Искандаровнинг шу пайтгача разм солмаганини қаранг-а. С. Аҳмад, Лаъли Бадахшон
3. Ўзи бирикиб келган сўз билдирган шахс, нарса, вақт ва шу кабиларни алоҳида қайд этади, таъкидлайди.
-
Нима иш бўлганини шу одам билади. Шу қиш жуда совуқ келди. Пахта план и шу бу йил ҳам бажарилса, яхши бўларди. Менга китоб шу бугун керак. Шу бугундан эътиборан дарсга қатнашмайман.
-
Шу бу йил мевага кирган бир талай шафтоли. олча, беҳини кесиб, [чол] ўтин қилипти. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Кесим вазифасида келиб, шахс, нарса-ҳодиса ва шу кабиларнинг айнан шу гап билдирган нарса эканини қайд этади.
-
Хоҳласанг — шу, хоҳламасанг — катта кўча. Айтадиган гапим — шу. Ҳозирги давр талаби — шу. Унинг бўлган-тургани — шу. Унинг мақсади — шу.
-
[Ёрмат:] Митинг пир ургани —
-
шу. Кишини чақиб қўяди. Ойбек, Танланган асарлар
шу сўзи қатнашган жумлалар:
Шу атрофда
-
Шу атрофда қудуқ борми? Болалар шу атрофда эди.
Шу орада (ёки ўртада)
-
Шу орада раис келиб қолди. Шу орада тўй ҳам бўлиб ўтди;
-
Сигирингни шу орада ўтлатиб юр! Кетмонни шу орада қолдирган эдим. Шу ўртада сув борми?
-
Шу ўртада бирдан хўжайин бориб қолдилар. Ойбек, Танланган асарлар
Шунда
-
Билсанг: уйим шаҳарда, Келдим сенга саҳарда, Юр, хўп десанг агарда, Ё шунда қоласанму? Э. Воҳидов;
-
Печка қурайлик, уй шунда исийди.
Шу қадар
Шу ҳам ишми? ёки шу ҳам иш бўлдими?
-
Шу ҳам иш бўлдими, нега кеч келдингиз?
Шундан-шунга
-
Шундан-шунга пиёда келдим.
-
Шундан-шунга мен, сен бор, — деб келдим. Муқимий
ШУ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHU сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шу сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар