Izoh.uz сайтида тикла сўзининг изоҳи ва маънолари

тикла

фл

1. Тик, вертикал ҳолатга келтирмоқ, тикка қилмоқ, тикка қилиб қўймоқ.

  1. Йиқилган ғўза тупларини тикламоқ.

  2. Жўрапошшо пастга тушиб, шотини тиклаб қўйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Султон бўзчи камон сингари эгилган қаддини тиклаб, базўр ўрнидан турди. Н. Сафаров, Султон бўзчининг неваралари

2. Қурмоқ, бино қилмоқ, бунёд этмоқ.

  1. Утган йилнинг баҳорида мана шу жойни тиклаб олдим. М. Абдулла, Кутилмаган меҳмон

  2. Қурилиш майдонида иш жадал Биров палатка тиклаяпти, иккинчи бир киши чизмаларга белгилар қўйяпти. С. Кароматов, Бир томчи қон

  3. Биргалашиб чўлда биринчи оқ уйни тиклаганмиз. Ўзбекистон қўриқлари

3. Йўқ бўлган, ишдан чиққан, хароб бўлган ва шу кабилар нарсаларни бор қилмоқ, асл ҳолига келтирмоқ.

  1. Архитектура ёдгорликларини тикламоқ. Хўжаликни тикламоқ.

  2. Водокачкани тиклагани ғишт, қум ташиш керак бўлганида, отининг туёғига мих қоқиб, оқсатиб қўйган ким эди? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Хўжалик раҳбарларининг ишига — меҳнат аҳлининг саломатлигини тиклаш ҳақида қилаётган ғамхўрликларига қараб баҳо берилмоқда. Ўзбекистон қўриқлари

  4. Цех қолоқликдан чиқиб, аввалги шуҳратини яна тиклади. Газетадан

  5. Боис Эргашев радиостанцияни қайиққа ортиб, узилиб қолган алоқани тиклади. Н. Сафаров, Оловли излар

4. Унутилган, эсдан чиқиб кетган нарсаларни юзага келтирмоқ; бекор қилинган, рад этилган нарсаларни қайта жорий қилмоқ, қайтариб бермоқ.

  1. Алоқа-муносабатларни тикламоқ. Ҳуқуқини тикламоқ.

  2. Умид эслаб-эслаб, кейинчалик она алласининг деярли ҳаммасини тиклаб олди. Мирмуҳсин, Умид

5. Қайта ўз ўрнига, ишига қўймоқ.

  1. Директор ноҳақ ишдан бўшатилганларни яна тиклади.

6. шв. Бошини кўтарган ҳолда тик қарамоқ.

  1. Терсак дамини ичига олиб, тишини тишига қўйиб, кипригини қоқмай тиклаб қолди. Равшан

  2. Ҳеч нимаман иши бўлмай, Ҳамма анграйиб тиклаб қолган. Муродхон


ТИКЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

TIKLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
16353
Сўзнинг тескари ёзилиши
алкит
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
37

тикла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
тикла сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, тикла сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+