силжи
билан улашинг
1. Жойидан қўзғалмоқ, сурилмоқ.
-
Нарироқ силжимоқ.
-
Ҳозир Криловнинг машҳур масали эсимга тушди: оққуш, чўртанбалиқ ва қисқичбақа аравани уч тарафга тортади-ю, арава ҳеч силжимайди. Шарқ юлдузи
-
[Бўлим мудири] Шундай кулдики, юпқа гардишли кўзойнаги силжиб кетди. Ў. Ҳошимов, Нур борки, соя бор
2. кўчма Кетмоқ, жўнаб кетмоқ.
-
[Офтоб ойим:] Янглишяпсиз, ойи! — [Ўзбек ойим:] Янглишсам, янглишмасам, Кумуш бу уйдан силжимайди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Бир тарафга қараб ҳаракатланмоқ, илгариламоқ.
-
Поезд жанубга қараб силжир эди. Газетадан
-
Эримбет чўккалаганича, эшик томонга силжиди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Туманлар силжийди мисли оқ уюр, Парчин булутлар-у ўтлоқлар бедор. Х. Даврон, Болаликнинг овози
4. Сизиб ўтмоқ, сизмоқ, сизғимоқ.
-
Шипдан сув силжиб томчиламоқда.
-
Қалин ток барглари орасидан силжиган қуёш нурлари унинг юзида, сочларида товланиб ўйнайди. Ойбек, Танланган асарлар
5. кўчма Ривожланмоқ, илгари босмоқ.
-
Таржима назарияси сўнгги даврда жиддий тарзда олдинга силжиди. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
-
Шу тарзда ишлар жуда секин силжиди. П. Қодиров, Уч илдиз
СИЛЖИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SILJI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
силжи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing