сирли
билан улашинг
1. 1 Бошқалардан сир тутилган, яширин, махфий, сири бор.
-
Чўли бобонинг жой солаётганлар ёнига кетганидан фойдаланиб, Ҳорунбек Меъморга оҳиста сирли бир гапни шивирлади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Улар серсоя дарахтлар остидаги салқин йўлакдан кетиб боришаркан, суҳбатлари яна қуюқлашиб, сирли тус олди. К. Яшин, Ҳамза
2. Замирида қандайдир бир сир яширинган; ажиб, ўзига жалб қилувчи.
-
Шеърият — ғоят бир сирли олам. Газетадан
-
Унинг узун киприклари ойдинда қоп-қорайиб кўри-нар, аллақандай сирли гўзаллик берарди чеҳрасига. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Тўй сўзини эшитган Ойнисанинг вужудини сирли бир аланга қамради, юз-кўзи ўт бўлиб ёнди, тошкентликнинг отини ҳам ташлаб, уйи томон қочди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Бу гапингам тўғри, севги инсоннинг жуда сирли туйғуси деб бекорга айтмаганлар. С. Кароматов, Олтин қум
3. Ниманидир, қандайдир сирни яширган, аллақандай бир сири бўлган.
-
Саидғози тингловчиларни энтиктириш учун бир оз тўхтаб, залга сирли назар ташлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
У [Баҳром] менга қараб сирли кулди. М. Қориев, Ойдин кечалар
-
— Аканг келяпти, — сирли товуш билан деди Эргаш, — тағин анов кунга ўхшаб бир дўппосласа нима қиласан Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
4. Қўрқинчли, ваҳимали; юракка қўрқув соладиган.
-
Шамол ўрмонни сирли, ваҳимали садолар билан тўлдирди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Бир маромда пишқираётган океан аёлнинг кўнглига ваҳм солар, қоп-қора тошлар қўрқинчли ва сирли кўринарди. Ёшлик
5. Илмий жиҳатдан ўрганилмаган, очилмаган, аниқланмаган, маълум бўлмаган.
-
Ҳамза кўнглида Ҳиндистон сафари иштиёқи туғилган пайтдан бошлаб бу сирли мамлакат ҳақидаги ёзма ва оғзаки маълумотларни ўргана бошлаган эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Тузди-ю Мирзо Улуғбек Кўрагоний жадвалин, Сирли осмон тоқига илк Қўйди нарвон ўзбегим. Э. Воҳидов, Муҳаббатнома
1. айнан Циркор ИИ.
-
Ағёрнинг сирли меҳмонхонасидан дўстингнинг сомонхонаси яхши. Мақол
-
— Бу яхши! Бухородек шаҳри азимда юзта кулол бўлса ҳам оз. Бозорларда идишлар кўпайсин, янги биноларга сирли сополлар кўпроқ етказиб берилсин, — деди Меъмор. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Сир ёки эмал билан қопланган, сирланган.
-
Сирли челак.
-
Кулига сирли сопол коса тутган бир қизча қадамларини авайлаб босиб келди-да, косани Ойимхонга топширди ва тез чиқиб кетди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
У тахта эшик занжирини тушириб, ичкари кирди. Кигиз ўртасидаги тугунга кўзи тушди. Очса — сирли тоғорада ош, икки шиша ароқ, нон бозори кулчалар Ёшлик
СИРЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIRLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сирли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар