сон
билан улашинг
1. мат. Нарсаларнинг қанчалигини, саноғини, ададини ҳисоблаш учун хизмат қиладиган восита; математик тушунча.
-
Бутун сонлар. Каср сонлар. Сонлар нисбати. Сонлар назарияси.
-
Сон тушунчасининг ривожланишига ўрта аср математиклари ҳам катта ҳисса қўшдилар. ЎзМE
2. сўзлашув тили Рақам.
-
Бир сони. Йигирма беш сони.
3. Миқдор, саноқ; адад.
-
Келаётган аёлларнинг сони йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Сўнгги цирк, йил мобайнида республикамизда илмий ходимларнинг умумий сони 103 марта., кўпайди. Фан ва турмуш
4. Номер; тартиб номери.
-
Иккинчи сон ўрта мактаб.
-
Мулла Насриддиннинг у сонини очиқ эслай олмасам ҳам, кўрганлигим хотирамда равшан бор. А. Қодирий, Кичик асарлар
5. тилшунослик Предметларнинг миқдорини, сон-саноғини ва саноқ жиҳатидан тартибини билдирувчи сўз туркуми.
-
Саноқ сонлар. Тартиб сонлар. Чама сонлар.
сон сўзи қатнашган жумлалар:
Сон мингта
-
Ёшуллини, марҳума Қурбоной қизимизни мақтаганлар сон мингта. Уларни сўяйлик, менинг ўзимни мақтаганлар-чи? М. М. Дўст, Лолазор
Сони бор, салмоғи йўқ
Сон кирди (ёки тегди)
-
Унга ҳеч сон тегмайди.
-
[Қўчқорнинг] Қўполликлари ҳам йўқолиб боряпти. Кийим-бошига сон кириб солди. А. Ёқубов, Ш. Шодиев, Топилган қиз
Сонга қўшилмоқ (ёки кирмоқ)
-
Кимгаки бўлмаса ақл-у билим ёр, Қўшма уни одам сонига зинҳор. Фан ва турмуш
-
Сонсиз хотиннинг уйи сонга кирмас. Мақол
-
[Ошно:] Бу ерлар ҳам сонга киради, яшилдан либос кияди, боғ-у бўстонга айланади М. М. Дўст, Лолазор
Сондан чиқмоқ
-
— Ҳадеб уйда ўтиравериш ҳам одамни сондан чиқаради, — деди кампир Санамга. Ш. Холмирзаев, Тўлқинлар
-
Уруш ҳаммани сондан чиқарди. Ёшлик
1. Одам ва ҳайвон оёғининг тизза билан тос ўртасидаги қисми.
-
Сони йўғон одам. Сон суяги. Сув унинг сонигача чиқди.
-
Саид сув тўла чўмични узатаётганда, бир қултум сув отасининг сонига тўкилиб кетди. Ёшлик
-
Хумор келин Бўрижоннинг сўлидан гаврон таёқни олиб, ҳўкизларнинг сағрисига, сонига зарб билан урди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Куйган банда уриб йиғлар сонига, Шаҳид бўлган бўялади сонига. Эрали ва Шерали
2. Ҳайвонлар оёғининг шу қисмидаги гўшти.
-
Султонов кийикнинг сонини сонга, тўшини тўшга ажратиб саранжомларкан ўзига ярашиб турган Ортиққа кўзи тушган сари, кўнгил ғашлиги ортиб борарди. М. Мансуров, Ёмби
СОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар