соп
билан улашинг
Баъзи асбобларнинг қўл билан ушланадиган қисми; тутқи, даста, банд.
-
Теша сопи. Қошиқнинг сопи. Ўғирнинг сопи. Йўқолган пичоқнинг сопи олтин. Мақол
-
Олтмиш ёшлардаги жиккак чол тешасининг сопини белбоғидан ўтказиб, сўрига келади. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
— Чиқинглар, — Бек атрофга сергак қулоқ тутиб, ҳеч сас эшитмагач, шундай шивирлади ва ханжарининг сопидан янада маҳкамроқ чангаллади. Ёшлик
-
Бундай тиғли, сопи гулдор пичоқни фақат Хўжанд усталари ясарди. Мирмуҳсин, Темур Малик
соп сўзи қатнашган жумлалар:
Кетмоннинг сопини ушламаган
-
Ўзингиз айтинг-чи, ахир, бу елкаси офтоб кўрмаган сояпарварлар, кетмон сопини ушламаган номардлар колхозда нима қилиб беради? П. Турсун, Ўқитувчи
Сопини ўзидан чиқармоқ
-
— Актга қўл қўйилиб, уйингизга етиб олгунча, ҳар қандай ис-писдан холи бўлиб қолади. Сопини ўзидан чиқаряпман-да, — деди Одил Эгамбердига. Б. Раҳмонов, Хўжайин кўчди
кам қўлланадиган, айнан Соб.
-
Ишқ дардида соп бўлмоқ. Ишдан урилиб соп бўлмоқ.
-
Ҳа, бир алами бордир-да Ё нос соп бўлдимикин? Хумори тутган бўлса керак. П. Турсун, Ўқи-тувчи
фольк. Энг зўр, асл.
-
Ўн минг уйли қўнғирот элининг соп деган бойваччалари ўз кайф-у сафоси билан ўтириб эди. Алпомиш
СОП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
соп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар