сови
билан улашинг
1. Иссиғи, ҳарорати пасайиб, совуқ холга келмоқ, бирмунча совуқ бўлмоқ.
-
Сув совиди. Ҳаво совиди.
-
Ёдгорнинг назарида, уй янаям совиб кетгандек кўринди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Отақўзи бирдан қайнаб тошди-ю, совиб қолган бир пиёла чойни бир кўтаришда бўшатди. О. Ёқубов, Диёнат
2. Баданидан ҳовури кўтарилиб, ҳарорати нормаллашмоқ.
-
От совиди.
-
Чув деб отга қамчини, Чинор бериб боради. Совидими жонивор, Ўзин отиб боради. Ойсулув
3. кўчма Ҳовурдан тушмоқ, пасаймоқ.
-
Тез қайнаган тез совир, дейдилар. С. Сиёев, Аваз
-
Мамашанинг қилиқларидан хафа бўлмайсиз-да, қўшни. Кейин совиб қоладилар. Муштум
4. Жўшқинлигини, хуружини, авжини, қизиғини йўқотмоқ, сусаймоқ, сўнмоқ.
-
Бозор совиди. Базм совиб қолди.
-
Олчинбек унинг [Ҳамзанинг] бу таклифини на рад этди, на қувватлади. Шу билан суҳбат совиб қолди. К. Яшин, Ҳамза
5. кўчма Кўнгли қолиб, меҳр-муҳаббатини, майлини, ихлосини йўқотмоқ.
-
Ишдан совимоқ.
-
Дарслардан совидим, ҳеч ким билан ишим йўқ. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
-
[Аваз:] Оға, ўн кунча бўлди, қўлимга қалам олмадим. Назмдан тамом совидим. С. Сиёев, Аваз
сови сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли совимоқ
Тупроғи совимай (ёки совимасдан)
-
— Дада, уялмайсизми, андиша қилмайсизми? Акамнинг тупроғи ҳали совимай туриб-а? — деди Низомжон. С. Аҳмад, Уфқ
-
— Қандай ота у? — қичқирди Нури. — Ойимнинг тупроғи совимасдан, чўри қизга уйланадими? Ойбек, Танланган асарлар
СОВИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SOVI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сови сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар