стол
билан улашинг
1. Дастурхон тузаш ёки ишлаш учун мўлжалланган, тиргак ёки оёқларга ўрнатилган кенг горизонтал ёғоч баланд курси; мебель тури.
-
Тўгарак стол. Тортмали стол. Ёзув столи. Овқат столи. Операция столи.
-
[Абдулла Қаҳҳор] Ҳар куни муайян вақтда ёзув столида ўтиришлари шарт эди. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
-
Лобархон катта уйдаги столга дастурхон тузаб чойнакдаги чойни қайтариб турарди. Газетадан
-
Жувон бир коса хушбўй ва хуштаъм овқатни столга қўйиб, секин нари кетди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. кўчма с. т. Амал, лавозим.
-
[Заргаров:] Нимадан ман тортаман! Олса, столини олади-да, артелимга бориб, яна раислигимни қилавераман. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
3. Махсус ишлар билан шуғулланувчи муассаса ёки муассасадаги бир бўлим.
-
Паспорт столи. Адрес столи.
СТОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
STOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
стол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар