таши
билан улашинг
1. Нарсаларни бир ердан иккинчи ерга кўтариб ёки транспорт воситаларига ортиб кўчирмоқ, элтмоқ.
-
Челакда сув ташимоқ. Машинада ғишт ташимоқ.
-
— Нон емоқчи бўлсанг, ўтин ташишдан эрин-ма! Мақол
-
Тўйбека ичкари билан ташқарига югуриб, дастурхон янгилар, чой ташир эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Теварак атрофда кетмон ураётган, замбиллаб, қоп-лаб тупроқ ташиётган қанчадан-қанча одамлар ҳам, худди Рўзиматдай, жадаллаб шилар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ўзлаштириш, ўзиники қилиш мақсадида олиб кетмоқ.
-
Ним
-
қурса, уйига ташийди. Ташиб кетмоқ.
-
Томлари бузилиб, ёғочлари ҳам ташиб кетилган. Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар
3. кўчма Ўзи билан олиб, сақлаб юрмоқ.
-
Ватанга севгини ўлгунча юрагида ташидими, бу севгини кўксида сақлаб ухласин! Ойбек, Қуёш қораймас
-
мақоллар катта бир мазмунни ташиб, ёзувчи ниятини аниқ, қисқа ва таъсирли усулда ифодалашни таъмин этади. ЎТА
ТАШИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таши сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар