тасодиф
билан улашинг
1. Фавқулодда, кутилмаган ҳол, воқеа, ҳодиса.
-
Бахтли тасодиф. Кўнгилсиз тасодиф. Ҳар қандай тасодифга тайёр турмоқ.
-
Тасодифдан хурсандман беҳад, Дучор қилди бахтга бир сафар. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Тасодифни қарангки, Муҳиддин Солияхонга дуч келиб қолди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Ҳикоя алоҳида шахсларнинг яхшилиги ё ёмонлиги ҳақида, ё бўлмаса, турмушдаги бирор тасодиф устида ёзилмайди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. флс. Нарса ва ҳодисаларнинг ички табиати билан боғлиқ бўлмаган, ундан таш-қарида, юзаки ва иккинчи даражали, юз бериши ҳам, юз бермаслиги ҳам мумкин бўлган воқеа-ҳодисани ифодаловчи фалсафий тушунча.
-
Зарурият ва тасодиф.
ТАСОДИФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASODIF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тасодиф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар