тур
билан улашинг
1. Оёқ узра тик вазиятда бўлмоқ.
-
Оёқ учида турмоқ. Саф тортиб турмоқ. Кўча бошида турган йигит. Тиз чўкиб яшагандан тик туриб ўлган яхшироқ. Мақол
-
[Йўлчи] Қўл қовуштирмади, қандайдир хомушлик, бепарволик билан жимгина турди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кирсам, Қўқонга кетган Қаюм понсад уч-тўрт йиги-ти билан қушбегининг қаршисида турибди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Бирор жой-макон, вақт, ҳолатда мавжуд бўлмоқ.
-
Токчада турган соат. Кўча четида турган машина.
-
Мадраса томи қиррасида туриб, пастдан пақирда арқон билан сув тортиб олаётган йигит ғишт тарашлаб ўтирган кекса одамга ўзга тилда бир нима деди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ўқ отиш нуқталарида қоровул пулемётчилар турибди Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Бир ҳафта турган бўлсак, ҳар куни олтмиш хонадондан дастурхон чиқади. Ўзбекистон қўриқлари
-
Биз катта ишлар, улуғ ўзгаришлар арафасида турибмиз. Ш. Рашидов, Янги ер ҳақида сўз
-
Аскарларимиз дадил туриб, душманга талафот етказар эдилар. Газетадан
-
Бизнинг гапимизни икки қилмайсиз, нима хизмат бўлса, белни боғлаб шай турасиз. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Инсон қалбида улуғ ва савобли ишларни қилиш истаги борми, у тек туролмайди. Газетадан
3. Бирор жой-маконда истиқомат қилмоқ, ҳаёт кечирмоқ; яшамоқ.
-
Муллажон амаким бозорга шундай яқин Гулзоробод маҳалласида турадилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
саксон учга кирган амакимиз борлар. Шаҳарда турадилар. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Ваққос отанинг бу йил қишлоқда иши кўп бўлгани учун Омил ҳам Нодирларникида турадиган бўлди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
4. Умр кўрмоқ, яшамоқ; яшаб кетмоқ.
-
Дунё тургунча туринг. Шу аёл билан икки йил турди. Тўнғич фарзанди турмади.
-
[Қумри] Боласи турмай-турмай, якка-ёлғиз арзандаси Турсунбойни, шамолни ҳам раво кўрмай, авайлаб боқиб катта қилди. С. Аҳмад, Уфқ
5. Ўзи бирикиб келган сўз англатган жой, соҳа, вазифа ва шу кабиларда ишлаш, шундай иш-вазифани бажариш маъносини билдиради.
-
Мудофаада турмоқ. Қоровул турмоқ.
-
Тишдан қараганда эски, кўримсиз, лекин катта, сермол дўконда Мирзакаримбой билан Салимбойвачча турар эди. Ойбек, Танланган асарлар
6. Кутган ҳолда бўлмоқ, бўлиши, юз бериши, келиши умидида бўлмоқ, шу мақсадда ўзини тутмоқ.
-
Бир оз турайлик-чи, зора келиб қолса. Шунча турдик, яна сабр қилайлик-чи, ишимиз юришиб қолар.
7. Ишлатилмай, сарфланмай, бузилмай, ўз мавжуд ҳолатида бўлмоқ; сақланмоқ.
-
Юборган нарсаларинг ҳаммаси турибди. Қирқма қовун кўп туради.
-
Картошка, сабзи каби маҳсулотлар махсус ўраларда яхши туради.
8. Навбатда, қаторда мавжуд бўлмоқ; бор бўлмоқ.
-
Чорвадорларимиз олдида жуда муҳим вазифалар турибди. Газетадан
-
Бугунги кунда инсоният олдида ниҳоят муҳим муаммо турибди, у ҳам бўлса, Ер юзида тинчликни сақлаб қолиш. Газетадан
-
Сизларнинг олдингизда деҳқончиликларингизни йўлга қўйиб юбориш вазифаси туради. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
9. Ўзи бирикиб келган сўз англатган даража, мавқе, қиймат ва шу кабиларга эгаликни билдиради.
-
[Ёрмат] Ҳаммасини тушунтирди: от, арава беш минг сўм туради. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бизнинг жамиятимизда инсон нурдек покиза, нондек азиз, у ҳар қандай бойликдан юқори туради. Газетадан
10. Ётган, ўтирган ва шу кабилар ҳолатдан гавдасини тик ҳолатга олмоқ, қаддини тикламоқ.
-
У ваннада қанча ётгани билан дили равшан тортмаслигини билиб, ўрнидан турди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Шийпонда ўтирган Нодир бобосини кўриб, шошиб ўрнидан турди-ю, кўнгли бузилиб, салом беришниям унутди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
11. Уйғониб, ўрнидан қўзғалмоқ, ўрнини тарк этмоқ.
-
Меъмор барвақт туриб, уч шогирди билан бирга ташқари ҳовлида нонушта қилди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Эр-талаб булбулларнинг хонишидан барвақт туриб, узумзор, пахтазорларни айландик. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
12. кўчма Ҳаракатга келмоқ, қўзғалмоқ, кўтарилмоқ (шамол, чанг-тўзон ва шу кабилар ҳақида).
-
Кейин довул турди Мўйтанлар қоча бошлади. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
-
Шамол турди, чинор япроқларининг сояси титрай бошлади. Газетадан
13. ёрд. фл. взф. Равишдошнинг -(и)б, -а, -й қўшимчали шакллари билан қўлланиб, етакчи феъл билдирган ҳаракатнинг давомлилиги, вақтинчалик ҳаракат экани ва бошқалар маъноларни билдиради.
-
Қатнаб турмоқ. Сўраб турмоқ. Бақрайиб турмоқ. Ишлаб турмоқ.
-
Эшик очиқ бўлгани учун ичкаридан футбол комментаторининг узуқ-юлуқ овози эшитилиб турарди. Ф. Мусажонов, Нозик масала
-
Сартарошлик ёмон касб эмас. Оппоқ халатларни кийиб, атир-упалар ҳиди бурқираб турган озода хонада ўтирасан. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
тур сўзи қатнашган жумлалар:
Бир оз туриб
-
— Ўқимасанг, ўқимассан. — Кейин бир оз туриб сўрадилар: — Ҳайдавордими? Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Бориб турган
Куракда турмайдиган
Оёққа турмоқ
-
У нутқини тугатганда, бутун зал оёққа туриб, гулдурос қарсак чалди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Хуррамов шифо жойларида узоқ даволаниб, охири оёққа турди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
Турган гап
-
Масъул лавозимдаги ходим етти ўлчаб, бир кесмаса, унинг хатоси қимматга тушиши турган гап. Газетадан
Туриб олмоқ
-
Бормайман, деб туриб олди
-
Мен [ўқимайман деб] сўзимда туриб олдим. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
У ёқда турсин
-
Қўрқоқ одам жангда ўзини йўқотиб қўйиши аён, ҳужум у ёқда турсин, ўзини ҳимоя қилишни ҳам унутади. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Меъмор ҳозир тунда Арк томон бориш у ёқда турсин, шаҳар кўчаларида юриш ҳам мушкул эканини тушунди. Мирмуҳсин, Меъмор
Қараб турмоқ (ёки ўтирмоқ)
-
— Қизиқ! — деди ҳоким чолга қараб туриб. Унинг сўзи оҳангида масхаралаш ҳам бор эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мен болага қараб турдим, онаси нон ёпди.
-
Саройда бирмунча молларимиз бўлар эди. [Ҳасанали] Саройда молларга қараб турадир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сиз уй солсангиз, мен ҳам қараб турмайман.
-
[Йўлчи:] Мен қараб турма-дим: пода боқдим, ўроқчилик қилдим, отбоқар бўлдим. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Бой:] Биттаси манми? Биттаси Шоюнус карвонми? Ҳар кимнинг кармони ўзига маълум. Аммо бизлар қараб турмаймиз, қўлдан келганча, ҳукуматга ёрдам берамиз. Ойбек, Танланган асарлар
Қил устида турмоқ
-
Унинг ҳаёти қил устида турарди. О. Ёқубов, Диёнат
ТУР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TUR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тур сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар