умид
билан улашинг
1. Бирор истакнинг амалга ошишига бўлган ишонч; ишонч билан кутиш; эътиқод.
-
Сиздан умидимиз катта. Сендан умидим шуми?
-
Таассуфки, отамнинг Азизбекдан бўлган умиди бўшга кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бу камбағалчилик ёруғ дунёдан бўлган умидимизни эмас, ёруғ дунёдан бўлган умидимиз бу камбағалчиликни еб, кемириб ташлаётипти. А. Қаҳҳор, Қўшчи-нор чироқлари
2. Бирор нарса қилишга, бирор нарсага эришишга бўлган ички интилиш, ички ҳиссиёт; истак, орзу, ният.
-
Ҳаётни билиш ва ундан ўзининг лойиқ ўрнини топишга интилиш — ҳар бир кишининг умиди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Ўзганики бўлса ҳам, ўғил қилиб олайлик, деган умидда бола қидириб юрибмиз. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Қизга ота-онаси катта умид билан Субҳ деб ном қўйган эканлар. Мирмуҳсин, Ал Маҳдий
3. Умид боғламоқ Орзу қилган нарсанинг амалга ошишига, бунда бировнинг кўмагига умид билан қарамоқ.
-
— Ким агар ғалабага умид боғласа, албатта, ғолиб келади, — деди Жўрахон. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Бобур мирзо ҳали ёшлар. Мен ҳам шу зотга умид боғлаган эдим П. Қодиров, Юлдузли тунлар
4. Умид (эркаклар исми).
умид сўзи қатнашган жумлалар:
Умид қилмоқ
-
Юртда адолатли давлат кўрмоқ орзусида бўлган Навоий Ҳусайн Бойқародан кўп нарса умид қилар эди. Ойбек, Навоий;
-
Қудратли қанотингиз остида бирим икки бўлишини умид қилиб келдим. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
УМИД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UMID сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
умид сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар