умумий
билан улашинг
1. Ҳаммага оид, ҳаммага тегишли; ҳамма учун хизмат қиладиган; ягона.
-
Умумий мажлис. Умумий мажбурий таълим. Умумий тил. Умумий ҳарбий хизмат.
-
Онгли интизом, умумий иш учун масъуллик туйғуси меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам беряпти. Газетадан
2. Бирор нарса, ҳодиса ва шу кабиларнинг барча қисмлари, соҳалари, тармоқлари учун бир хилда тегишли бўлган, барчасини қамраб олувчи.
-
Умумий сарлавҳа. Умумий рўй-хат. Умумий хулоса. Тил тараққиётининг умумий қонуниятлари.
3. Муайян бўлмаган, аниқ бир нарса ҳақида тушунча бермайдиган.
-
Умумий тасаввур. Нотиқ умумий гаплардан нарига ўтмади.
4. Умуман ҳисобга олгандаги ҳаммаси; бутунича, ялпи.
-
Умумий маҳсулот. Умумий фойда.
УМУМИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UMUMIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
умумий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар