увада
билан улашинг
1. Кийим, тўшак ва шу кабиларнинг тўзган, узилган парчаси.
-
Мен совуқдан сақланиш учун увадаси оқиб ётган кўрпа-тўшакларга ўралиб олар эдим. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаё-тим қиссаси
-
Ниҳоят, тўнидан увада олиб отибди Шунақа, Тўлаган ака, душман отган тошдан жигар отган увада қаттиқ тегади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Эскириб, ситилиб, йиртилиб дабдала бўлган кийим-кечак; латта-путта, эски-туски.
-
Чувриндиларга ўралган Лаъли увадага ўрал -ган гўдагини қучоқлаб пўстак устида ўтирарди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Зангдан қорайиб кетган темир каравот устида кўрпанамо эски увадаларга бурканиб Дороббек ётарди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Болор ҳам хода бозори. Пахта, увада бозори Равшан
3. сифатдош Йиртилган, тўзган, увада ҳолга келган.
-
Увада камзулда биллур тугмадай Булутлар ортидан боқади юлдуз. А. Орипов
4. кўчма Увадага ўхшаш нарса ҳақида.
-
Оппоқ увада булутларни шамол ҳайдайди. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
-
Бир ёнда судралган қиш увадаси: Иркит қор уюми, тўнгган нам тупроқ. Р. Бобожон
-
этда-бетда увада қорлар сочилиб ётарди. Мирмуҳсин, Қуламас қоя
увада сўзи қатнашган жумлалар:
Увадаси чиққан
-
Увадаси чиққан тўн.
-
Бояги тикроқ бола увадаси чиққан дастурхонни ёзиб, қотган-қутган бурда нонларни расамади билан сочиб юборди. С. Кароматов, Олтин қум
-
аёл увадаси чиққан кўрпача солиб, эшитилар-эшитилмас овозда деди Ж. Абдуллахонов, Хонадон;
-
Комилжоннинг таклифи — увадаси чиққан эски гап. И. Раҳим, Ихлос
-
композиторлар-ку қайта ишлайвериб, халқ қўшиқларининг увадасини чиқарди, энди қайта ишлашни ошпазга ким қўйибди И. Раҳим, Ҳилола
УВАДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UVADA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
увада сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар