ва
билан улашинг
боғл. Тенг ҳуқуқли гап бўлаклари ва гапларни боғлаш учун хизмат қилади.
-
Шаҳар ва қишлоқ. Қор ва ёмғир. Кеча ва кундуз.
-
Уй кичкина, лекин ёруғ ва тоза эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Баҳри хийла олдинда Рисолат билан бирга борар ва отнинг қадам ташлаши мақомига ашула айтар эди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Кўнгил хазинасининг қулфи тилдир ва ул хазинанинг калити сўздир. Алишер Навоий
ундов сўз Нарса, кимса, ҳаракат кабиларнинг белгиси меъёрий даражадан пастлигини, мақтайдиган даражада эмаслигини ифодалайди.
-
Ва-а, бор қилган ишинг шуми?!
-
Баъзилари кўзларини ўйнатиб, ўҳў! ўҳў!
-
деса, баъзилари лабини буриб, ва-ва-ва дерди. Ҳ. Назир, Бир туп ғўза
ВА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ва сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар