учуриқ
билан улашинг
1. Шама тарзидаги сўз, гап, ибора; қочириқ.
-
Хоннинг бош айғоқчиси Али маҳрамни биладиганлар олакўз деҳқонга учуриқ ташлаб, масхара қилиб кулдилар. С. Сиёев, Аваз
-
— Юрагингдаги хуфиёна ниятларингдан анчадан буён хабардорман, — учуриқ қилди у. Ш. Бўтаев, Қўрғонланган ой
-
Чол-кампирнинг учуриғига стол атрофидагилар қийқириб кулишди. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан
2. шева Бир учи, кичик бир қисми.
-
Аммо бола тарбияси талаб қиладиган катта вазифанинг бир учуриғи холос бу. М. Исмоилий, Бизнинг роман
УЧУРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UCHURIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
учуриқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар