варақла
билан улашинг
1. Китоб, дафтар ва шу кабиларнинг варақларини бирма-бир очмоқ.
-
Журнални варақламоқ. Албомни варақламоқ.
-
Ботирали қизнинг дафтарларини чироққа яқинроқ тутиб, бирма-бир варақлаб кўрди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. кўчма Тарих, ҳаёт варақларини хаёлдан (назардан) ўтказмоқ.
-
Аста варақлайман ўтган кунларни Рауф Парфи
Варақ-варақ, бақир-буқир овоз чиқармоқ (қайнаётган ёки оқаётган суюқлик ҳақида).
-
Ариқда сув варақлаб оқаётир.
-
Эргашев пулемётидан шунчалик кучли ўт очдики, ҳатто пулемёт кожухидаги сув самовардагидек варақлаб қайнаб кетди. Н. Сафаров, Қаҳрамоннинг туғилиши
ВАРАҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VARAQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
варақла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар