варақ
билан улашинг
1. Бўйи ва эни маълум ҳажмга эга бўлган, асосан ёзиш учун ишлатиладиган қоғоз, қоғоз бўлаги.
-
Эртоев стол тортмасидан бир варақ қоғоз олиб, нималарнидир тез ёзди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
У бир варақ қоғозга тажрибанинг формуласини шоша-пиша ёзиб кўрсатди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Дафтар, китоб ва шу кабиларни ташкил этувчи old-.orqa саҳифадан иборат ҳар бир қат, бўлак.
-
Ўз каравотида ёнбошлаб олиб, китоб ўқиётган Зулайҳо варақларни шитирлатиб очаётганида, унга қараб-қараб қўяр, аммо индамасди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Аҳмад варақнинг учини буклаб, журнални ёпди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Машҳур хаттотлар катта пуллар эвазига кўчирган, ҳар бир варағига нафис безаклар ишланган бу қўлёзма китобларнинг ҳар бири бир неча минг динор туришини Бобурнинг ёнида турган Қосимбек ҳам билар эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. кўчма Ўтмиш ҳаёт, тарихнинг муайян даврлари, қисмларидан ҳар бири, саҳифаси.
-
Узилмасин замоннинг риштаси дея, Асрларнинг ораси қолмасин деб бўш, Емасин деб тарихнинг варағин куя, Қулликка эрк тилаги кериб турди тўш. М. Шайхзода, Тошкентнома
варақ сўзи қатнашган жумлалар:
Ўн варақ ўтади
-
Сизнинг шеригингиз Файзи дастурхончи бўлса, сиздан ўн варақ ўтади. Ҳ. Шамс, Душман
ВАРАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VARAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
варақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар