виждон
билан улашинг
Кишининг ўз хатти-ҳаракати, қилмиши, юриш-туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият ҳисси, инсонийликнинг асосий белгиларидан бири; диёнат, инсоф.
-
Виждонни асрангиз ҳар недан ортиқ, ягона заминни асрагансимон. А. Орипов
-
Бу одамгарчиликдан, виждондан эмас. Бу — пастлик. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Наҳотки улар ғурур, орият, виждон деган инсонийликнинг улуғ хислатларидан юз ўгиришган бўлса? Газетадан
виждон сўзи қатнашган жумлалар:
Виждонни ютмоқ
-
Кимки пора берса, у виждонини ютган, поклигини йўқотган бўлади. Газетадан
ВИЖДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VIJDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
виждон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар