вилоят
билан улашинг
1. тарихий Мамлакатнинг пойтахтдан йироқдаги чекка ўлкаси.
-
Бобур мирзонинг орзулари шулким, Мовароуннаҳр яна Улуғбек давридаги каби бирлашса, пойтахт аслига қайтса, ҳамма вилоятлар ҳамжиҳат-у обод бўлса П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. эскирган Умуман, мамлакат, ўлка, юрт.
-
Қадимдан ложувард, лаъл ва бошқа қимматбаҳо тошлари билан машҳур бўлган Бадахшон вилоятида [Афғонистонда] ҳам геологлар янги конларни аниқладилар. Фан ва турмуш
-
Ота, Чамбил дерлар вилоятингни Ҳасанхон
-
Худди ўша йили Шимолий Ҳиндистон ҳокими Акбар тобелигидаги Марказий Ҳиндистон вилоятига элчилар юборади. С. Кароматов, Олтин қум
-
Сенда кўпдир, ўғлим, ақл-у фаросат, Охир сеникидир тахт-у вилоят. Эрали ва Шерали
3. эскирган Шаҳардан чекка жой(лар).
-
Кезиб шаҳр-у вилоят, кўбакўйин дарбадар кўрдим. Увайсий.
4. Мамлакатнинг бир ва ундан ортиқ шаҳарларини ҳам ўз ичига оладиган йирик маъмурий-ҳудудий бўлинма.
-
Тошкент вилояти. Навоий вилояти. Қашқадарё вилояти.
-
Андижон вилояти пахтакорлари бу йилги режани муддатидан илгари амалга оширдилар. Газетадан
ВИЛОЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VILOYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
вилоят сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар