виқор
билан улашинг
1. Мағрурона ва улуғвор кўриниш; салобат.
-
Водийдан ўтарди дарёйи азим, Вазмин оқишида салобат, виқор. С. Абдуқаҳҳор
-
Қордай ярқироқ янги салла ўраган махдум виқор билан йўталиб, меҳмонхонага кирди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Мағрурлик туйғуси, мағрурлик, ғурур.
-
Қиёфасидан ғолиблик виқори ва мағлуб бўлганга шафқат акс этиб турарди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ойнанинг остида, музей тўрида Шишада туради бир сиқим тупроқ Уни кўрганларнинг кўкси тоғ бўлиб, Кўзида тенги йўқ виқор ёнади. Шуҳрат
ВИҚОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
VIQOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
виқор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар