хароба
билан улашинг
1. от Қаровсиз қолган жой, иморат, иншоот.
-
Ҳовли харобага айланиб қолган экан. Ёшлик
-
Қишлоқ ва шаҳарлар хароба буткул, Шу ердан ўзига фашист очмиш йўл. Ғ, Ғулом
2. от Бузилиб кетган бирор жой ёки қадимий иншоотлардан қолган қисм.
-
Қуйига энгани сари собиқ ҳовли харобалари кўрина борди. Шарқ юлдузи
-
[Искандар] Чўк тушиб ётган туя карвонидай бир-бирига мингашиб кетган Далварзинтепа харобаларига тикилиб туриб қолди. М. Мансуров, Ёмби
3. сифатдош Қаровсиз, файзсиз.
-
Чол қишлоқнинг энг чети, кунботаридаги эгасиз ҳувуллаб ётган хароба ҳовлига кирди. Ёшлик
ХАРОБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAROBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ХАРОБА сўзига берилган маънолар
хароба сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
хароба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing