хароб
билан улашинг
1. Қаровсиз қолган, бузилган, вайрон; нообод.
-
Хароб шаҳар. Хароб боғ. Карвонсиз — йўл хароб, Оқсоқолсиз — эл хароб. Мақол
-
Бундай миш-мишларни эшитган уйдагиларнинг ҳам, бу (иморат) эски иморатингиздан ҳам хароб-ку, деб раъйи бўлмади. Шукрулло, Сайланма
2. Моддий ёки маънавий жиҳатдан аҳволи танг.
-
Зар бўлмаса, заргар хароб, Ер бўлмаса, деҳқон хароб. Мақол
-
Шундай ёнидаги дўстининг оиласи хароб яшашига асло эътибор бермаган экан. Ёшлик
3. Эски, юпун, жулдур.
-
Уст-боши хароб одам.
4. Озғин, ориқ, нимжон; кўримсиз.
-
Хароб от.
-
— Нимаси зотли, ўзимизнинг жайдари қўйлардан ҳам хароб-ку! — ажабланди чўпон. Муштум
хароб сўзи қатнашган жумлалар:
Хароб бўлмоқ
-
Остинг-да ўйнайди Ғиркўк тулпоринг, Сенсиз хароб бўлар гул-у гулзоринг. Гўрўғли;
-
Ризо тош ёки бутага илкис қоқиниб йиқилар, ўша заҳоти ўрнидан туриб кетар, бўлмаса, танаси мана бу чағир тошлар устида тимдаланиб хароб бўларди. Ёшлик
-
Қадам босма, менинг кўнглим хароб бўлган, азизим Ёшлик
Хароб қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Кўп элларни хароб қилди жанжалинг Гўрўғли
-
Умрингни хароб этма ўтгувчи ҳавас бирлан Уйғун
-
Бу одамни ароқ хароб қилганди. Шарқ юлдузи;
-
Яхши хотин арпа унини кабоб қилар, Ёмон хотин буғдой унини хароб қилар. Мақол
ХАРОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAROB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хароб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар