хаста
билан улашинг
1. китобий Касал, касалманд.
-
Профессор: — Сиз хаста эмассиз, Яхшибоев, — деб кулди, — шунчаки чарчагансиз. М. М. Дўст, Лолазор
-
У [Нигина] бечора оғир хаста эди. Мирмуҳсин, Темур Малик
2. кўчма Қийналган, дардли; қайғули.
-
Аваз ўғлон хаста кўнглин хушлади Гулшанбоғ
3. кўчма Кучсиз, заиф; паст (овоз ҳақи-да).
-
У Исмат Қори хаста, нолинқираган овозда шикоятга ўтди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
ХАСТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XASTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хаста сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар