хат
билан улашинг
1. Ёзув, ёзилган, чизилган ёки ўйиб туширилган белгилар; матн.
-
Олим тошга ўйилган қадимий хатни ўқишга уринди.
-
Хат кичикроқ қоғозда ўлчовлик сўзлардан иборат эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ёзувда ишлатиладиган график белгилар; ҳарфлар тизими.
-
Арабча хат. Лотин хатини ўрганмоқ.
3. Бирор хабар бериш ёки фикр алмашиш мақсадида аниқ манзилга асосан почта орқали юбориладиган, матн ёзилган қоғоз.
-
Бир куни почталон Ашурали отага хат тутқазди: — Ўғлингиз Кимсанбойдан. Т. Ашуров, Оқ от
4. Ҳарфларни ёзишдаги ўзига хос услуб, кўриниш, ёзув хили.
-
Унинг хати хунук.
-
[Асар] Жуда сифатли новвотранг қоғозга настаълиқ хатида кўчирилган. УТА
5. Савод; ҳарф таниш.
-
[Имом:] Тўғрисини айтсак, хатимиз йўқ ҳисобида! Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Уста Мўмин, раҳматлик, хат билар эди, китоб кўриб, боланинг отини Ёдгор қўйди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
6. Расмий қоғоз, ҳужжат.
-
Бунга ташкилотлар ва шахслар ўртасидаги расмий ишга тааллуқли бўлган хатлар, ёзишмалар киради. ЎТА
7. Сатр, мисра.
-
Билиш учун ҳар қайси шеърдан бир-икки хат ўқиб кўриш керак эди. А. Қаҳҳор, Сароб
хат сўзи қатнашган жумлалар:
Талоқ хати
-
Бир неча вақтдан сўнг Ҳомиднинг сохта талоқ хати билан эридан чиққан қиз Комилбекка бериладир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Хат тортмоқ
-
Бу золимнинг жабрига худо ўзи хат тортмаса, бандаси невлайди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
Хат қилиб бермоқ
-
Уйимни интернатга хат қилиб бердим.
-
Сиз бойларнинг ер-мулкларини мусодара қизиш вақтида энг яхши ерларни уларнинг ўзларига хат қилиб бергансиз. Ҳ. Ғулом, Машъал
Хатга олмоқ (ёки солмоқ, битмоқ)
-
Мулкни хатга олмоқ.
-
Бу уйдаги ҳамма нарса хатга олингандан кейин, ташқарига чиқилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Хатга тушмоқ
-
Хатга тушдинг — ўтга тушдинг. Мақол
Юмалоқ (ёки думалоқ) хат
-
Колхоз жун планини пул билан тўлдирди, деган мазмунда райкомга думалоқ хат ёзиб юборди. А. Кўчимов, Ҳалқа
ХАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар