хоҳла
билан улашинг
1. Бирор нарсага ўзида эҳтиёж сезмоқ, унга эришишни истамоқ.
-
Меъморни ўз ҳолига қўйиб бериш керак. У шуни хоҳларди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Насибанинг ўзи ўқишни хоҳламаса, ҳеч кимга гап тегмайди. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Ёши ортиб бораётган ҳар бир қиз, ҳар бир жувон сингари Тўрахон бола кўришни хоҳлар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Ўз хоҳиши билан танламоқ, рози бўлмоқ (қиз ёки йигит ҳақида).
-
[Она қизига:} Унга йўқ дейсан, бунга йўқ дейсан, кимни хоҳлайсан ўзи? Ё биронта билан гап бериб юрибсанми? Ёшлик
-
Мен Азимжон акамни хоҳладим, яхши кўраман, тегмасам ўламан дегани ёлғон экан-да? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
хоҳла сўзи қатнашган жумлалар:
Худо хоҳласа
-
Худо хоҳласа, ўзингиз ёр-ёр айтиб, гўшангага ўзингиз олиб кирасиз. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
ХОҲЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хоҳла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар