хор
билан улашинг
1. Беэътибор; камситилган, таҳқирланган.
-
Очман! Яланғочман! Хорман! Сиз у деб сўкасиз, бу деб сўкасиз, бас-да шунча хўрланганим! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Ночор аҳволга тушган; ғоят қашшоқ.
-
Ҳунар — зар, ҳунарсиз — хор. Мақол
-
Ҳунарли эл хор бўлмас. Мақол
3. Беқадр, қиммати тушган.
-
Бозорда мевалар хор.
хор сўзи қатнашган жумлалар:
Хор бўлмоқ
-
[Муқимий:] Ҳақиқат истаганлар бўлдилар хор, Кимики муттаҳамдур, юртга саркор. С. Абдулла, Ота ва ўғил
Хор қилмоқ (ёки тутмоқ)
-
Бу уч болани Нодира хор қилиб қўйишни истамаса ҳам, эрининг фақирлиги бунга моне эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
[Ўзбек ойим Зайнабга:] Келинни хор тутар экан, демасинлар, сен ҳам ўзингни тузат! А. Қодирий, Ўтган кунлар
китобий Гул тикани.
-
Гул деб санчиб эдим бошимга, Қуруқ тикан, хор эканин билмадим. Фозил Йўлдош ўғли.
1. Вокал ашулаларни биргаликда ижро этувчи, 12 кишидан ортиқ бўлган ашулачилар жамоаси.
-
Хор ансамбли. Хор ижрочилари.
2. Шундай жамоа ижроси учун ёзилган кўп овозли мусиқа асари.
-
Тўхтасин ака уларга [ҳаваскорларга] янги ёзилган хор ва лапарлар ўргатар эди. С. Абдулла, Халқ бастакори
ХОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар