ялпай
билан улашинг
1. Ёйилиб япалоқланмоқ, япалоқ бўлмоқ.
-
Болға зарби билан темир ялпайди.
-
Темирнинг бир учи ялпайиб, кулчадай бўлади. С. Сиёев, Ёруғлик
2. (-б, -иб қўшимчали равишдош шаклида — ялпайиб) Ўзини эркин, ёйилиб тутган ҳолда.
-
Бир хил йигитлар от устида ялпайиб ияги титраб, ўзи қалтираяпти. Нурали
-
Лўлининг эркагидай ялпайиб ётаверасизми Н. Аминов, Суварак
-
Салласининг ранги ўчиб кетган заҳил юзли бақалоқ мулла наматда ялпайиб ўтирибди. С. Сиёев, Аваз
ЯЛПАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YALPAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ялпай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар