ёл
билан улашинг
Бир қатор ҳайвонлар гардани (бўйни)да бўладиган узун юнг, қил тутамлари.
-
Шер ёли.
-
Буғдойпоя ёқалаб ўтган тупроқ йўлда оқ ёлини елпитиб, бўз от йўрғалаяпти. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
-
Теваракдаги кишилар бир менга ва бир тойчамга қарайдилар. Мен уялиб, тойчамнинг ёлини тарайман. А. Қодирий, Улоқса
ёл сўзи қатнашган жумлалар:
Юрагида (ёки кўкрагида) ёли бор
-
Лекин чўлда юрагида ёли бор баҳодирлар қолди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
— Қани, юрагида ёли бор шерлар бўлса, майдонга чиқсин, канал қазиб, қўриқ очамиз, — деди Ҳамза. Н. Сафаров, Оловли излар
шева Сайр, истироҳат.
-
Яшил ўрмон бўлур ҳали Кўл айланаси, Ёз кунлари ёл эткали Қушлар панаси. Миртемир
-
Ҳали ишга рухсат йўқ! Уч кун аввал келдингиз, ҳозирча ёл этингиз. Яшин ва М. Раҳмон, Сирдарё
-
Қуёш нимадандир хижил бўлиб қочгандай, булутлар орасида ёл этади, насим эса байроқларни тин-май ўйнатади. Миртемир, Тингла, ҳаёт
ЁЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар