ёқла
билан улашинг
1. Тарафини олмоқ, қувватламоқ.
-
Директорнинг фикрини ёқлаб гапирмоқ.
-
Кўнглингизга келмасин, мен Болтабойни ёқламоқчи эмасман колхозчиларнинг раъйи шу бўлса, бунга на сиз қарши чиқа ола-сиз, на мен. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ватан ишқи, янги давр талабини ёқлай-ман. Ғайратий
2. Махсус йиғилишда муҳокамага қўйилган ишни (лойиҳа, диссертация, диплом иши ва шу кабиларни) маъқуллатиб, муносиб даража ёки унвон олмоқ; ҳимоя қилмоқ.
-
Диплом ёқламоқ.
-
Ҳ. Бердиёровнинг Ҳозирги замон ўзбек тилида сўнг кўмакчилар темасида ёқлаган диссертациясини буюк аллома Айний юқори баҳолади. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
-
Газета Умиднинг муваффақиятли диссертация ёқлаганлигини айтиб, фотосурати билан ихчамгина хабар босди. Мирмуҳсин, Умид
ЁҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар