1. Қаттиқ оғриқ, қайғу ёки кучли севинч-шодлик ва шу кабилар натижасида ёш безларидан ажралиб чиқадиган тиниқ шўр суюқлик.
Чин кўнгилдан йиғласанг, сўқир кўздан ёш келар. Мақол
Ҳаётнинг ўнг ёноғига бир томчи иссиқ ёш тўкилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
— Бас, Ўроз, кўзимни кўр қилди тутун, — Йўлчи юм-юм ёш тўкиб, ачишган кўзларини ишқалаб, туртина-тур-тина, эшикни тепиб очди. Ойбек, Танланган асарлар
Келар йўлинг супурай сочим билан, Чанги чиқса, сув сепай ёшим билан. Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
2. кўчма Йиғи; нола.
Золим бойлар мазах қилиб куларди, Раҳми келмай муҳтожларнинг ёшига. Эргаш Жуманбулбул ўғли
Кўз ёши
Шакаржон дугонасининг ёнига чўкди: — Йиғлама, кўз ёшидан фойда йўқ. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Кўз ёши қилмоқ
Кўзига ёш олмоқ
Офтоб ойим уни қучоқлаб, юзидан ўпди ва кўзига ёш олди А. Қодирий, Ўтган кунлар
Ҳамма: биров билинтириб, биров билинтирмай, кўзига ёш олди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Кўз ёши(ни) тўкмоқ
Зайнаб сўзини битира олмади, четга қараб, кўз ёшини тўкди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
1. от Туғилган вақтдан бошлаб яшаб ўтказилган йиллар жами; умр узоқлиги.
Ўғлим ўн беш ёшда. Мен йигирма беш ёшда уйландим.
Ўттиз беш ёшларда кўринган бу гўзал хотин ҳарам ходимларидан Гулшан-бону эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Инсон ёки ҳайвон ҳаётидаги босқич, давр, умр.
Мактаб ёши. Боғча ёшидаги бола. Ўрта ёш. Катта ёш.
Учинчи дарсда ўрта ёшлардаги бир қўли чўлоқ, қирра бурун, ияги чўзиқроқ ўқитувчи уй расмини солишни ўргатди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Йил.
Энди ўзим ҳам юз ёш умр кўришни истайман. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
4. сфт. Қари эмас; навқирон.
Ёш одам. Ёш жувон. Ёш келса — ишга, қари келса — ошга. Мақол
Ёшдан хато, каттадан узр. Мақол
Ҳудайчи Азизбекдан илгарироқда қўриқчиларни огоҳлантириб борар, милтиқ, шашвар тутган ёш ва кекса муҳофизлар уни саломлаб қарши олар эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қорабулоқ қишлоғидан бири кекса, бири ёш — икки отлиқ чиқиб келаверди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Миршаблар орасидан учта ёш бола ёриб ўтиб, мингбошининг кимхоб тўнига, оёғига осилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Бу ерга колхоз ёшларининг ҳаракати билан Пастариқдан чиғир билан сув оқизилди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
5. сфт. кўчма Етарли тажрибага эга бўлмаган, тажрибасиз.
Ёш ёзувчи. Ёш санъаткор.
Табибий ёш Аваздаги иқтидорни дарҳол пайқади. С. Сиёев, Ёруғлик
Гуреевга ёш геологнинг бу қадар бийрон ва дадил жавоби ёқмади. С. Кароматов, Олтин қум
6. Янги ташкил этилган, янги шаклланган.
Ёш ташкилот. Ёш шаҳар. Ёш оила.
Ёшини яшаб, ошини ошаган
Етти ёшдан етмиш ёшгача
— Тўқсонбой гиламфуруш десалар, етти ёшдан етмиш ёшгача — барча жамоат тапир эди, — деди домла. П. Турсун, Ўқитувчи
Ёши етмаган
Районга бориб, мени фронтга олинглар, ёшим етмаган бўлсаям бораман деб ялинибди. С. Сиёев, Ёруғлик
Ёши ўтган (ёки қайтган, ўзган)
Ҳожи аканинг ёши қайтиб, кўнгли жуда ҳам бўшашиб кетибди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Дастлаб ёши ўзганлар, сўнгра ёш-у яланглар четланишди. Ойбек, Танланган асарлар
ЁШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.