зил
билан улашинг
Ердан узиб бўлмайдиган даражада оғир (нарса, юк ҳақида).
-
Зил юк.
-
Лойга тушди югуриб шу чоғ, зил шотини кўтарди азот. Мирмуҳсин
-
Шофёр зил гавдасини бир тебратиб қўйиб, яна гапга тушиб кетди. Муштум
Кишига оғир ботадиган, оғир тегадиган.
-
Ҳазил, ҳазилнинг таги зил. Мақол
зил сўзи қатнашган жумлалар:
Ичдан зил кетмоқ
-
Натижада ютуқларимизни кўролмай, ич-ичидан зил кетаётган душманларимиз шарманда-ю шармисор бўлди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Мадумар ҳокимнинг совуқ муомаласини кўриб, ичидан зил кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Бир-бирига уриб чалинадиган, металл дисклар шаклидаги мусиқа асбоби;
-
— Маданият уйи асбоблар сотиб олгани пул берди. Ҳозироқ барабан, зил, карнай сотиб олдик, — деди Собиржон Машрабга. Ш. Саъдулла, Икки билагузук
ЗИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар