зирилла
билан улашинг
1. Ларзага келмоқ, титрамоқ. Момақалдироқдан деразалар зириллади.
-
Узоқдан самолётларнинг гувуллаши эшитилди. Ер ва ҳаво зириллади. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
-
Синфимиз болалар кулгисидан зириллаб кетди. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
2. кўчма Жуда қўрқмоқ, ҳайиқмоқ.
-
Уста Маҳкамнинг кичик қизи Инобат маҳмадонагина чиққан. Келин аялари ҳам, опалари ҳам ундан зириллаб туришади. С. Аҳмад, Асарлар
-
Моҳидил ҳам акасининг ўжарлигидан зириллаб турарди. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
3. айнан Безангламоқ.
-
Мажлисларда кимнинг камчилиги бўлса, [Асрора] шартта юзига айтаверарди. Ундан раис ҳам ҳайиқарди. Қизлар-ку зириллашарди. С. Аҳмад, Уфқ
зирилла сўзи қатнашган жумлалар:
Юраги зирилламоқ
-
Унинг [Муқаддамнинг] қадам босишга мажоли қолмаган, ичкарига кириши биланоқ пичоқ кўтариб турган дадасига рўпара бўладигандай, юраги зирилларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ЗИРИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIRILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зирилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing