адрес
билан улашинг
1. Бирор киши ёки ташкилот ўрнашган жой, манзилнинг номи ва б. белгилари (уй ёки квартира рақами ва ҳ.к.) мажмуининг қайди.
-
Институт адреси. Уй адреси.
-
Менга адресингизни беринг, колхозга ўзим хат ёзаман, уйингиздан хабар олишади. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Почта орқали юбориладиган нарсалар устидаги уларнинг борадиган жойи ва олувчининг номи кўрсатилган ёзув.
-
Унинг [Замиранинг] номига ғалати бир конверт чиқди: на адреси бор, на маркаси ва на почта муҳри. П. Қодиров, Уч илдиз
3. (эгалик ва j.k.da) Номига, шаънига тегишлиликни билдиради.
-
Менинг адресимга айтилган барча гапларни халқ шаънига айтилган гаплар деб ҳисоблайман. Ойбек, Халққа хизмат — бахт
-
Қодировга берилган бу айбнома қолоқ, ҳаётдан узоқда бўлган раҳбарлар адресига айтилган айбнома ҳам эди. Газетадан
4. Бирор тантана муносабати билан муассаса, ташкилот ёки айрим шахс номига юборилган, одатда, папка ва ш.к. нарса ичига солинган табрикнома; ёднома.
адрес сўзи қатнашган жумлалар:
Адрес столи (ёки бюроси)
АДРЕС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ADRES сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
адрес сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар