афанди
билан улашинг
1. эскирган Жаноб, жаноблар (мурожаатда).
-
У аъёнларга қараб: — Кетдик, афандилар! Ҳоким тура кечки салқинда келадилар, — деди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. эскирган Киши номига қўшилиб, ҳурмат билдиради ёки киши номининг таркибий қисмини ташкил этади.
-
Фосиҳ афанди сўрига эмас, извошга чиқди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Командир афанди телеграмма беришни билмас эканлар. А. Умар, Мухтор
3. эскирган Ўқитувчи, муаллим.
-
Элмурод.. унинг [Сотволдининг] Муаллим ўзимизники.. Афандимнинг тупроғи шу ердан олинган деганини эслади. П. Турсун, Ўқитувчи
4. Афанди (Хўжа Насриддиннинг эпитети).
5. сўзлашув тили, ҳазилона Ишидан янглишиб, кулгили ишлар қилиб юрадиган одам ҳақида.
-
Афанди одам. Афанди экансиз-ку!
6. сўзлашув тили Латифа, анекдот.
-
У [Сидиқжон] энди.. аския ва афанди айтишар, ишга доир гапларга аралашиб, бировнинг фикрини қувватлар ёки рад қилар, ўз фикрини айтар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
АФАНДИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AFANDI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
афанди сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар