алоқа
билан улашинг
1. Турли воситалар ёрдамида ахборотларни узатиш ва қабул қилиш; халқ хўжалигининг почта, телефон, телеграф, радио, телевидение ва б. орқали ахборотларни узатиш ва қабул қилишни, почта орқали буюмлар юборишни таъминлайдиган тармоғи.
-
Почта алоқаси. Телефон алоқаси.
2. Кишилар ёки нарсалар, воқеалар, ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабат, ички боғланиш.
-
Саноатнинг деҳқончилик билан алоқаси. Фаннинг ишлаб чиқариш билан алоқаси. Ҳокимиятнинг кенг меҳнаткашлар оммаси билан алоқаси.
3. Кишилар, ташкилотлар, давлатлар ўртасидаги муомала, муносабат, боғланиш; борди-келди.
-
Қардошлик алоқаси. Дўстлик алоқаси. Савдо алоқалари. Алоқамиз яхши. Алоқалари ёмон. Алоқа боғламоқ. Алоқада бўлмоқ. Алоқа қилмоқ.
-
Хуллас, алоқамиз бузилиб қолди. Ҳ. Назир, Чўл ҳавоси
-
[Анвар] Яхши оилага куёв бўлганидек, шаҳардаги бошқа давлатмандлар билан ҳам алоқа боғлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
[Ҳаким бойвачча] Абдишукур билан яхши алоқада бўлишга тиришар эди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Дахлдорлик, тегишлилик, дахл.
-
Очил бу гапларнинг менга алоқаси йўқ дегандай қилиб, қадамини тезлаштирди ва коридор тўла студентларга аралашиб, кўринмай кетди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Уларни, биринчи навбатда, жиноятга алоқаси бор, шубҳали ҳаёт кечирувчилар ёқтирмайди. Газетадан
5. Севги муносабатлари.
-
Анвар хусусий ҳаёти, айниқса, Раънога алоқасидан ҳеч кимга оғиз очмас эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
АЛОҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ALOQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
алоқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар