аналогия
билан улашинг
1. флс. Нарса ва ҳодисаларда бирор хусусиятнинг ўхшашлиги.
2. мнт. Хулоса чиқариш шакли бўлиб, бунда икки нарса, ҳодиса ўртасидаги бирор жиҳатдан ўхшашлик асосида уларнинг ўхшашлиги ва бошқа жиҳатлари ҳақида хулоса чиқарилади.
3. ҳуқуқ Бирор аниқ ҳаракат қонунда ўз аксини топмаган ҳолда шунга ўхшаш ҳаракат (ҳодиса)ни кўзда тутадиган ҳуқуқий меъёрни мазкур ҳаракатга татбиқ этиш.
4. тилшунослик Тил бирликларининг ўзаро қандайдир муносабат таъсирида вазифа ёки бошқа жиҳатдан ўхшашлик, бир хиллик касб этиши. Масалан, боқ, қара объектсиз феълларининг мустақил ва кўмакчи феъл ҳолида кўр объектли феълига вазифадош, маънодош бўлиши: ўқиб кўр — ўқиб қара — ўқиб боқ.
АНАЛОГИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ANALOGIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
аналогия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар