андак
билан улашинг
1. Озгина вақт, бирпас.
-
Андак сабр қилинг.
-
— Сиз шу ерда андак ўтириб туринг, опа! — деди ҳалиги қиррабурун одам. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Хўракдан кейин андак мизғимоқчи бўлди. С. Сиёев, Аваз
2. Бирмунча, бир қадар.
-
Касал андак бери қаради. Иссиқ андак пасайди. Ош андак тирик бўлибди. ит Саидий хатни икки-уч қайта ўқигандан сўнг, ўзини андак босиб олиб, атрофга қаради. А. Қаҳҳор, Сароб
3. Унча катта ёки кўп эмас; бир оз, қиттак.
-
Сендан андак хатолик ўтди. Сизда андак ишим бор. Менга андак туз беринг.
-
Аммо оғиз теваракларида андак қон аломатлари ҳам намоён эрди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
АНДАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ANDAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
андак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар