андиша
билан улашинг
1. Кетини, оқибатини ўйлаб ёки юз-хотир қилиб юритилган мулоҳаза.
-
Андишанинг оти қўрқоқ. Мақол
-
— Ғўзапоянгизни жуда ўт босиб кетибди-ю, — чўчитиб юбормайлик деган андиша билан оҳиста сўрадик. Газетадан
2. Умуман фикр, мулоҳаза.
-
Қандайдир андиша тутди тилини. А. Мухтор
3. Шарм-ҳаё, ор-номусга амал ҳисси.
-
Биз Зулфия опанинг ёнларида бўлиб, у кишидан нафақат журнал ишини, одоб-андишани, ҳалолликни ҳам ўргандик. Саодат
-
Ҳалол ва пок, виждонли ҳамда инсофли бўлайлик, андиша ва ҳаёни унутмайлик. Газетадан
АНДИША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ANDISHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
андиша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар