анқай
билан улашинг
1. Ҳайронлик билан қарамоқ, ҳайрон бўлиб оғзи очилиб қолмоқ.
-
Куёвимизнинг ўзи лақабини эшитганда, ростдан ҳам анқайиб қолди, қизарди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Миршаблар Йўлчига зуғум билан ўқрайиб ўтишди. Йўлчи бир минут анқайиб қолди-да, юкни нари-бери орқалаб, уларнинг [миршабларнинг] изига тушди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Бепарво, лоқайд қарамоқ; анграймоқ.
-
— Анқайманглар, тезда гўжа тайёр бўлади, — деди ишлаётганлар олдига бориб навкар, мўйловини бураркан. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Шодиёр жиянига ўшқирди: — Сувдан қуй, нега анқаясан. Ёшлик
АНҚАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ANQAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
анқай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар