армия
билан улашинг
1. Давлатнинг барча қуролли кучлари мажмуи.
-
Республикамиз армияси.
-
Урушнинг иккинчи йили отаси армияга кетди-ю, қўлида ҳунари йўқ она икки бола билан қолди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. айнан Ҳаракатдаги армия
-
Шу узилиб тушган иккита бармоқ туфайли у армиядан қолиб кетди. Н . Сафаров, Танланган асарлар
-
Биз ўстирган ўғиллар Армияга борурлар, Тикилиб келса душман, Жазосини берурлар. Қўшиқлар
3. Қуруқликдаги қуролли кучлар.
4. Бир ёки бир неча қўшин турларининг бир неча корпус ёки дивизиядан ташкил топган, уруш ҳаракатларини олиб бориш учун белгиланган қўшилмаси.
-
Танк армияси.
5. кўчма Умумий иш, умумий мақсад билан бирлашган кишилар.
-
Механизаторлар армияси.
армия сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳаракатдаги армия
АРМИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ARMIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
армия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар