арзи
билан улашинг
1. Белгиланган ёки сўралган (олинган, сотилган) нархга лойиқ, мос бўлмоқ.
-
Бу нарса неча пулга арзийди?
2. кўчма Қиймати ёки аҳамияти жиҳатидан тенг келмоқ, баравар бўлмоқ.
-
Ёлғиз ўғлингиз ўнта йигитга арзийдилар. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
[Йўлчи] Эшикка чиқаркан, орқасидан чол сўзлаб қолди: — Ҳай, ўт йигит, ҳалиги сўзларинг олтинга арзийди, аммо ҳар кимга сўзлайверма! Ойбек, Танланган асарлар
3. Лойиқ, муносиб бўлмоқ.
-
Уни мукофотласа арзийди.
-
[Қози Қодирқулга:] Юзида оз-моз чиройи бўлгани билан ўзи таги паст. Сизнинг остонангизга сира арзимайди., Ҳамза, Бой ила хизматчи
4. Оқламоқ, зое кетмаслик.
-
Тер тўкканга арзимайдиган иш. Мен сизга ҳар қанча яхшилик қилсам арзийди.
-
Ақлли кишиларнинг садағаси кетсанг ҳам арзийди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Аскар болаларни кафтимизда кўтарсак арзийди. Ойбек, О. в. шабадалар
арзи сўзи қатнашган жумлалар:
Арзимайди
-
Ёрдамларингиз учун катта раҳмат. — Арзимайди.
АРЗИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ARZI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
арзи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар